Асосий қоидалар

Бошига  Олдинги  Кейинги

Терминлар

 

Тест олиш –  муайян бир мавзу бўйича тест топширувчини билим даражасини аниқлаш.
Кузатувчи – тест топширувчи тест олиниши якунлашига қадар, тест олиш жараёнини бевосита кузатиб борувчи ва тест олинишини қоидага мувофиқ бўлишини тасдиқловчи шахс.
Администратор – тизимда тахрирчиларни рўйхатга олиш ва чиқариш ваколатига эга бўлган, мавзуларни фаоллаштириш, тест натижаларини кузатиш ва бошқариш, тизим ичидаги барча мосламаларни амалга оширувчи фойдаланувчи;  
Тахрирчи – Администратор яратган мавзуларга саволлар киритиш, тахрирлаш ишларини амалга оширувчи фойдаланувчи;
Тест топширувчи – Тест олиш жараёни иштирокчиси, администратор томонидан тайинланган мавзулар бўйича тест топширувчи фойдаланувчи.

 

Қоидалар

 

Администратор томонидан мавзулар рўйхати тайинлангач, тест топширувчи мавзулар рўйхатидаги мавзулардан бирортасини танлайди ва тест олишда иштирок этади.
Тест олиш муайян вақт оралиғида кузатувчи назорати остида бўлиб ўтади. Шу вақт оралиғида тест топширувчи барча саволларга жавоб бериши керак. Белгиланган вақт якунланиши билан тест олиш тугатилади. Вақт якунланмасдан олдин тест топширувчи тест олишни якунлаши мумкин.
Кузатувчи назоратида бўлган тест топширувчи учун тест олиш охирига етказилмаган айрим ҳолатларда (масалан, компьютердаги техник носозлик), тест олиш ҳаққоний ҳисобланмайди ва қайта тест олишга кузатувчи томонидан рухсат этилади.
Тест олиш жараёнида тест топширувчи учун (саволларга бир марта жавоб бериш ёки саволларни ўтказиб юбориш) иш режимлари мавжуд бўлиб, бу режимларни ўзгартиришни Администратор амалга оширади.
Тест олиш жараёнида тест топширувчи жавоб вариантлари орасида биттасини ёки бир нечтасини танлаш ва рўйхатни тартиблаш каби саволларга жавоб беради. Бунинг учун экрандаги ёрдамчи маълумот берувчи хабар ва ойналардан фойдаланади.