Режимлар

Бошига  Олдинги  Кейинги

Режимлар

 

Тест олишни назорат ва ўқиш, ўрганиш  режимлари мавжуд:

Назорат - Олинган тест натижалари ҳаққоний ҳисобланади ва тест натижаларини архивга жўнатиш, қайднома ва аппеляция ҳисоботларини олиш мумкин.
Ўқиш - бу режимда янги яратилган мавзу устида синов ишларини олиб бориш учун тест топшириб кўрилади, бундаги  тест натижалари ҳаққоний ҳисобланмайди ва тест натижаларини архивга жўнатиш, қайднома ва аппеляция ҳисоботларини олиш мумкин эмас.

 

Тест олиш учун мавзулар турини аниқлашда саволларга жавоб бериш тарзига кўра тестнинг 2 режими мавжуд:

Гурухли - кўп мавзулар орқали
Гурухсиз ягона мавзу орқали

 

Тест олишда балдан фойдаланиш 2 хил усулда амалга оширилади:

Мавзу миқёсида - Бунда бал шу тест топширилаётган мавзунинг барча саволлари учун бир хилда берилади.
Савол миқёсида - Бунда бал ҳар бир саволнинг мураккаблик даражасидан келиб чиқиб белгиланган бали (оғирлиги) олинади.

 

Тест олишда вактдан фойдаланиш 2 хил усулда амалга оширилади:

Мавзу микёсида - Бунда вакт шу тест топширилаётган мавзу учун умумий вакт сифатида белгиланади.
Савол микёсида - Бунда вакт хар бир саволнинг мураккаблик даражасидан келиб чикиб ўрнатилган вакт узоклиги доирасида бўлади, шу вакт ичида фойдаланувчи улгурмаса, автомат холда кейинги саволга ўтилади ва савол натижаси "жавобсиз" деб кабул килинади.

 

Тест саволига жавоб бериш 2 хил режимда амалга оширилади:

Бир неча марта (саволга кайта жавоб бериш) - бунда саволни ташлаб ўтиш ва яна шу саволга кайта жавоб бериш мумкин.
Бир марта - Бунда саволга жавоб берилгач, кейинги саволга ўтилади ва тест якунига кадар кайта жавоб бериш мумкин бўлмайди.