Тест саволлари "Экспорт/импорт"

Бошига  Олдинги  Кейинги

Тизимда мавзуларга саволлар киритишни экспорт/импорт килиш йўли мавжуд. "Тест саволлари => Экспорт/импорт" менюсини босиш орқали қуйидаги расмдаги ойна чақирилади.

 

Экспорт қилиш пайтида қандай тузилмадаги маълумот чиқарилса, импорт қилиш пайтида худди шундай тузилмадаги маълумот қабул килинади. Тахрирлаганда мавзу саволлари таркиби ўзгариши мумкин, аммо тузилмаси ўзгармаслиги керак. Акс ҳолда импорт қилиш жараёнида хатоликлар юзага келиш мумкин.

Мавзу саволларини экспорт қилишдан максад, уларни тезгина матнли (*.txt) файл ёки Microsoft Office Excel (*.xls) форматдаги файл кўринишида шакллантириб олиб, уни тахрирлаб яна импорт қилишдан иборат.

Қогозли тестни яратиш  - Тест саволлари ва жавоб вариантларидан иборат маълумотларни зарур бўлган ҳолатларда қоғозга чиқариш имконияти мавжуд.