Тизим имкониятлари

Бошига  Олдинги  Кейинги

"Универсал тест" автоматлаштирилган тизимининг имкониятлари:

 

Тизим сервер билан компьютерларга ўрнатилган клиент кисми билан боғлик ҳолда ишлайди;
Тизимнинг ташқи кўриниши жуда қулай. Кўринишдаги стилни ўзгартириш мумкин;
Тест топшириш жараёнида маълумотларни экранда акс эттириш, яъни тест топширувчи ҳақидаги маълумотлар, саволлар сони, жорий савол рақами, тест якунигача қолган вақти ҳақидаги маълумотларни кўриш имкони мавжуд;
Тест жараёнида саволларга бир марта жавоб бериш ва бир неча марта қайта жавоб бериш имконини берувчи тест режимлари мавжуд;
Тест саволи бир нечта турларга бўлинади;
Тест саволи жавоб вариантларини танлаш бир нечта усулларда амалга оширилади;
Бир нечта мавзудан иборат гурухли тест олиш имониятига эга;
Тест якунланиши билан натижаларни баёнлаштириш ва умумий базада жамланиши таъминлаш, баённома ва қайдномани матнга чиқариш  имконияти мавжуд;
Тест натижаларини(апеляция) ҳосил қилиш мумкин.
Ҳар бир мавзу бўйича ўтказилган бир нечта тест топширувчилар натижаларига кўра тест саволлари таҳлили учун гистограмма олиш мумкин;
Тест топшириш жараёнида Администратор қуйидаги ишларни амалга ошириши мумкин:
oТест топширувчини тестга кириши, якунлагани ва чиқиб кетиш ҳолатларини мониторингини олиб боради ва тест олиш қоидаларига кўра тегишли қарор қабул қилади;
oТест топширувчи экранида тест натижасини билдирувчи индикаторни кўрсатиши ёки беркитиш мумкин;
Икки тилли интерфейс. Тизим ўзбек ва рус тилларида ишлайди;
Тизим локал ҳисоблаш тармоғида (TCP/IP протоколида) ишлайди.