Кириш

Бошига  Кейинги

"Универсал тест - Universal Test - Универсальный тест" -   дастурий таъминоти (1.0.9 тармоқ версияси) - Олий ўқув юртлари, ўқув муассасалари, ташкилот ва идораларда тест олиш орқали билим даражаларини аниқлаш ва баҳолаш, ҳар хил турдаги аттестацияларни ўтказишга мўлжалланган.

Тизим клиент-сервер технологиясига асосланган бўлиб, локал ҳисоблаш тармоғида ишлайди.

Тизим интерфейси ўзбек ва рус тилларида ишлаш имкониятига эга бўлиб, тест олиш орқали тест топширувчилар билимларини аниқлаш, натижаларни жамлаш, таҳлил қилиш, ҳисобот ва қайдномаларни босмага чиқариш ишлари амалга оширилади. Тизим назорат (имтиҳон) ва машқ қилиш(ўқитиш) режимларида ишлайди, ундан ўқитиш тизими сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

       

"Универсал тест" дастурий таъминоти 3 та қуйи тизимдан иборат, булар:

"Администратор тизими" ─ тизимни бошқариш, фойдаланувчилар рўйҳатини, мавзулар яратиш, барча мосламаларни амалга ошириш, маълумотларни жамлаш, статистикасини олиб бориш, ўрганиш ва маълумотлар базасини архивлаш ишлари учун мўлжалланган;

"Тахрирчи тизими" ─ фойдаланувчилар учун мавзуларни тахрирлаш, мавзуларга саволлар киритиш ва тахрирлаш ишларини бажариш учун мўлжалланган;

"Тест олувчи тизими ─ фойдаланувчилардан фаол мавзулар орқали тест олиш, улар билим даражаларини аниқлаш ва баҳолаш ишларини бажариш учун мўлжалланган.


Онлайн-тестлар / Онлайн-тесты - Unitest дастурий таъминотининг веб-версияси устида иш олиб борилмоқда.